Узбек O'zbek
«Ливерпуль» ғалабалар серияси бўйича «Бавария»нинг рекордига етиб олишига оз қолди
Якшанба, 06 Октябр
4030

«Ливерпуль» АПЛнинг 8-турида «Лестер»ни мағлуб этди (2:1).

Натижада Юрген Клопп шогирдларининг Премьер-Лига доирасидаги ғалабали серияси 17та ўйинга етди. 

Шу тариқа Топ-5 лигалардаги ғалабали серия бўйича «Ливерпуль» 3-ўринга чиқиб олди. «Интер» ҳам 2006-2007 йилги ўйинларда кетма-кет 17 марта ғалаба қозонган.

Иккинчи ўринда 18та ғалаба билан «Манчестер Сити» туради (2017 йил). Бу борада рекордчи 2013-2014 йилги ўйинларда кетма-кет 19та ғалабага эришган «Бавария»дир. Эътиборлиси, «Манчестер Сити» ва «Бавария» рекордларга Пеп Гвардиола бош мураббийлигида эришган. 

«Ливерпуль» навбатдаги баҳсни 20-октябрь куни меҳмонда «Манчестер Юнайтед»га қарши ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз