Узбек O'zbek
Лига 1. «Монако» ютқазди, «Нант»да ғалаба
Якшанба, 06 Октябр
1220

Франция чемпионатининг 9-туридан ўрин олган бир қанча ўйинлар якунланди.

Сўнгги турларда ғалабаларга эришиб, ўзига келаётган «Монако» меҳмонда «Монпелье»га ютқазиб қўйди. Эътиборлиси, монегаскликлар таркибида Александр Головин қизил карточка олди.

Турнир жадвалида 2-ўринда бораётган «Нант» ўз майдонида «Ницца»га сўнгги дақиқаларда гол уриб, ғалаба қозонди ва пешқадам «ПСЖ» билан орадаги 2 очколик фарқни сақлаб қолди. Парижликларда 21 очко, «Нант»да 19 очко мавжуд.

Лига 1, 9-тур
5 октябрь

Монпелье – Монако 3:1
"Моссон"
Голлар: Молле (31), Педру Мендеш (39), Делор (56) – Бен-Йеддер (68).
Монпелье: Рульи, Педру Мендеш, Илтон, Коцца, Самбия, Шотар (Конгре, 89), Ле Таллек, Ойонго, Молле (Ристич, 82), Лаборд, Делор (Камара, 59). 
Монако: Лекомт, Марипан (Агиляр, 68), Глик, Бадиашиле, Желсон Мартинш, Бакайоко, Фабрегас (Кейта Бальде, 69), Головин, Балло-Туре, Бен-Йеддер, Слимани (Адриен Силва, 86).
Огоҳлантиришлар: Коцца (47), Головин (58).
Четлатиш: Головин (58).

Нант – Ницца 1:0
Гол: Саймон (86).

Брест – Метц 2:0
Голлар: Фоссурье (11), Кастелетто  (45).

Тулуза – Бордо 1:3
Голлар: Кулурис (61) – де Превиль (1), Пабло (19), Хван Чо (53).

Дижон – Страсбург 1:0
Гол: Мавидиди (38).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз