Узбек O'zbek
Ковач: «Сешанба кунги ўйинимизни такрорлай олмадик»
Якшанба, 06 Октябр
1059

«Бавария» бош клуби Нико Ковач Бундеслиганинг 7-туридан ўрин олган «Ҳоффенҳайм»га қарши ўйиндаги мағлубиятга изоҳ берди (1:2).

«Сешанба кунги («Тоттенҳэм» билан, 7:2) ўйинимизни такрорлай олмадик. Биринчи бўлимда одатдагидек ўйнадик, яхши вазиятларга эга бўлдик. Аммо аниқлик етишмади.

Иккинчи бўлимда яхши ўйнай олмадик, жуда кўп хатоларга йўл қўйдик, рақибга босим ўтказа олмадик. «Ҳоффенҳайм» ғалабага лойиқ ўйин кўрсатди», – деб Ковачнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз