Узбек O'zbek
Жароҳат олган Льорис ўрнига Франция миллий жамоасига бошқа дарвозабон чақирилди
Якшанба, 06 Октябр
3961

«Лилль» дарвозабони Майк Меньян Франция миллий жамоасининг октябрдаги  ўйинларига чақирилди. Бу ҳақда ФФФнинг расмий сайти маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, миллий жамоанинг асосий дарвозабони Уго Лоьрис «Тоттенҳэм»нинг «Брайтон»га қарши ўйинида (0:3) жиддий жароҳат олди. 

Меньян миллий жамоага бу йилдан чақирила бошланган, аммо ҳозирча бирорта ўйин ўтказмаган.

Франция Евро-2020 саралаши доирасида 11 октябрь куни Исландия, 14 октябрь куни Туркия билан ўйнайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз