Узбек O'zbek
«Эвертон» бош мураббийи кетма-кет 4та мағлубият ҳақида фикр билдирди
Якшанба, 06 Октябр
1245

«Эвертон» бош мураббийи Марку Силва АПЛнинг 8-туридан ўрин олган «Бёрнли»га қарши ўйиндаги мағлубият ҳақида (0:1) гапирди.

«Мухлислар бизни қўллаб-қувватлашда давом этишларига аминман. Улар мендан ва жамоадан ғазабланишлари табиий ҳол.

Сўнгги 4та ўйинда биз керакли натижаларга эриша олмадик (ҳаммаси мағлубият) ва улар биздан ғазабланишга ҳақли. Биз яхшироқ ишлашимиз ва янада прагматик ҳаракат қилишимиз керак. Ҳужум чизиғидаги футболчиларимиз кўпроқ тажовузкор ва қтъий ўйнашлари керак.

Мухлисларнинг бахтли эмаслигини 100% тушунаман, лекин биз бирга бўлишимиз керак. Кейинги ўйинда ғалаба қозонишимиз керак. 

Ўтган мавсумда ҳозиргидан ҳам баттарроқ ҳолатда эдик. Шубҳасиз, биз тўғри жавоб қайтарамиз. Кейинги ўйинда ғалаба қозонишимиз керак», – деб Силванинг сўзларини келтиради Teamtalk. 

Маълумот учун, «Эвертон» 8та ўйиндан сўнг 7 очко тўплаб, 17-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз