Узбек O'zbek
A Cерия. «Милан» 4та футболчи майдондан четлатилган ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди
Якшанба, 06 Октябр
8713

Италия А чемпионатининг 7-турида «Милан» меҳмонда «Женоа» устидан иродали ғалаба қозонди. Ўйинда майдон эгалари вакили Шоне ҳисобни очганига қарамай, миланликлар Тео Эрнандес ва Франк Кессиэнинг голлари туфайли 3 очкони ўз ҳисобларига қўшиб олишди. Ўйин анчагина муросасиз руҳда кечди, буни жамоалар ўйинни 9тадан футболчи билан якунлаганидан ҳам билса бўлади. Эслатиб ўтамиз, «қизил-қоралар» сўнггги 3 баҳсдан бери  фақат мағлубиятга учраб келишаётганди. 

Бу ғалаба орқали «Милан» очколарини 9тага етказиб, ўнталикка қайтди. «Женоа» хисобида эса 5 очко бор.

А Серия, 7-тур
Женоа – Милан 1:2

5 октябрь, «Луижи Феррари»
Голлар: Шоне (41) – Тео Эрнандес (51), Кессиэ (57, пенальти).
Амалга оширилмаган пенальти: Шоне (90+4).
Женоа: Раду, Гильоне, Сапата, Ромеро, Паяч, Шоне, Лэрагер (Пандев, 89), Радованович, Кришито , (Бираски, 11), Пинамонти (Павилли, 73), Куаме.
Милан: Рейна, Романьоли, Калабрия, Тео, Лео Дуарте, Биглия, Кессиэ, Бонавентура (Конти, 82), Чалханоглу (Пакета, 46), Сусо, Пионтек (Леау, 46).
Огоҳлантиришлар: Сапата (13), Калабрия (43),  Кессиэ (57), Билья (62),  Лэрагер (64), Шоне (67), Пакета (84), Ромеро (89).
Четлатишлар: Сапонара (45), Бираски (56), Калабрия (79), Кастильехо (90+4).

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз