Узбек O'zbek
Сон Ҳён Мин «Наполи»га ўтиши мумкин
Шанба, 05 Октябр
5088

«Тоттенҳэм»нинг кореялик ҳужумчиси Сон Ҳён Мин келгусида «Наполи»га ўтиши мумкин.

Бу ҳақда унинг агенти Тис Блимейстер ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Футболчиларим ҳеч қачон «Наполи»га ўтмаган, аммо буни истардим. Севимли футболчим Марадона у ерда ўйнаган.

Сонга Италия, у ернинг овқатлари, халқи ёқади. Келажакда у «Наполи»га ўтиши мумкин. Аммо уни «Тоттенҳэм»дан сотиб олиш осон бўлмайди, чунки жуда қиммат», деб Блимейстер сўзларини келтирмоқда Football Italia.

Сон Ҳён Мин 2015 йил ёзида «Байер»дан «Тоттенҳэм»га 30 миллион евро эвазига ўтган эди.

Бу мавсумда 27 ёшли футболчи АПЛ доирасида 5та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг шартномаси 2023 йил ёзигача амал қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз