Узбек O'zbek
«Ростов»нинг сентябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди
Шанба, 05 Октябр
14197

«Ростов» яримҳимоячиси Матиас Норманн жамоанинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди.

Норвегиялик футболчига 35% мухлислар овоз беришган. Иккинчи ўринни 32% овоз билан ҳамюртимиз Элдор Шомуродов, учинчи ўринни эса 14% овоз билан Роман Ерёменко егаллади.

Норманн сентябрь ойида 3та ўйинда қатнашиб, 1та гол урди ва 1та голга ассистентлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, август ойининг энг яхши ўйинчиси деб Элдор Шомуродов топилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз