Узбек O'zbek
Мертенс: «Неаполда 75 ёшли қўшним бор. Агар ёмон ўйнасам, мени уради»
Шанба, 05 Октябр
2409

«Наполи» ҳужумчиси Дрис Мертенс итальянлар футболни қанчалик севишлари ҳақида гапирди.

«Италияда футбол – ажойиб касаллик. Бу ерда одамлар болаликдан то кексаликкача спортга бўлган муҳаббат билан яшашади.

Мен яшайдиган уйнинг юқори қаватида бир аёл бор, менимча, у 75 ёшда. Яхши ўйнасам, эртасига у менга: «Сиз ёмон ўйнамадингиз, яхши бола», –  дейди.

Агар ёмонроқ ўйнасам, у мени уради ва яхшироқ ўйнашим мумкинлигини айтади. Бельгияда бундай эмас.

Бу ердаги 7 йиллик фаолиятимдан кейин ўзимни неаполликдай ҳис қиляпман. Неаполда кўплаб дўстларим бор, одамлар майдонда бор кучимни сарфлаётганимни билишади. Мен Неаполнинг бошқа ҳар қандай аҳолиси каби яшашга ҳаракат қиламан. Бу жуда гўзал шаҳар, итальян тилини биламан. Ҳаммаси жуда зўр», – деб Мертенснинг сўзларини келтиради Football Italia.

Мертенс бу мавсумда А Сериянинг 5та ўйинида 4та гол урди ва 1та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз