Узбек O'zbek
Марсело Гальярдо – «Барселона» бош мураббийи бўлишга номзод
Шанба, 05 Октябр
4256

Аргентинанинг «Ривер Плейт» клуби устози Марсело Гальярдо «Барселона» бош мураббийи қилиб тайинланиши мумкин.

Агар Эрнесто Вальверде истеъфога чиқариб юборилса, 43 ёшли мутахассис унинг ўрнини эгаллашга асосий номзод бўлиб турибди.

Каталонияликларнинг собиқ яримҳимоячиси Хави Гальярдонинг маҳоратига юқори баҳо беряпти.

«Уни ақлли мураббий деб ҳисоблайман. У «Барселона»га ёқадиган футболни ўйнашни хоҳлайди. Менимча у муваффақият қозонишга қодир шахс. «Барселона»ни бошқариши мумкинми? Ким билади дейсиз. Аввалроқ клубда бир қанча аргентиналик мураббийлар ишлаган эди. Аргентиналиклар хоҳ мураббий, хоҳ футболчи бўлсин ҳар доим яхши ишлайдилар», - деб Хави сўзларини келтирмоқда Mundo Albiсeleste.

Марсело Гальярдо 2015 ва 2018 йилларда Либертадорес Кубогида ғалаба қозонган. 2011/12 мавсумида Уругвай чемпиони бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз