Узбек O'zbek
Льорис хатога йўл қўйди ва жароҳат олди
Шанба, 05 Октябр
5203

«Тоттенҳэм» дарвозабони Уго Льорис АПЛ 8-туридан ўрин олган «Брайтон»га (0:3) қарши ўйинда чап қўлидан жароҳат олди.

Учинчи дақиқада посбон ҳаводан оширилган тўпни ушлаб қололмади ва ноқулай тарзда йиқилди. Рақиб ҳужумчиси Нил Мопе эса бўш қолган дарвозага гол урди. Кейинчалик Льориснинг бу вазиятда жароҳат олгани маълум бўлди.

Майдонга тушган тиббиёт ходимлари унга кислород маска таққан ҳолда замбилда олиб чиқиб кетишди. Унинг ўрнига эса Пауло Газзанига туширилди. 

Ҳозирча Льориснинг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум эмас.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз