Узбек O'zbek
Килиан Мбаппе яна жароҳат олди
Шанба, 05 Октябр
3049

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе яна жароҳат олди.

Бу ҳақда парижликлар бош мураббийи Томас Тухель хабар берди.

«Килиан «Анже»га қарши ўйинда бизга ёрдам беролмайди. Бу эски жароҳатнинг қайталаниши эмас, янги жароҳат. Унинг тикланиб олиши учун вақт керак бўлади», - деди Тухель.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе мавсум бошида ҳам жароҳат олиб, бир неча турларни ўтказиб юборган эди. 

Бу мавсумда Килиан барча мусобақаларда 6та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз