Узбек O'zbek
Гаттузо «Милан»га фақат бир шарт билан қайтади
Шанба, 05 Октябр
4362

Женнаро Гаттузо «Милан» клубининг навбатдаги бош мураббийи бўлишга асосий номзод, деб ёзади Corriere dello Sport.

Агар Марко Жампаоло бош мураббийликдан истеъфога чиқарилса, Гаттузо унинг ўрнини эгаллаши мумкин. 

41 ёшли мутахассиснинг яна ишга қайтишига фақат бир нарса монеълик қилмоқда – у «россонери»нинг техник директори Паоло Мальдини билан бирга ишлашни хоҳламаяпти. Мальдини кетсагина Гаттузо ишга қайтишга рози.

Эслатиб ўтамиз, Гаттузо 2017 йилдан 2019 йил ёзига қадар «Милан»ни бошқарган эди. 

Аввалроқ, Жампаоло ҳеч қачон таслим бўлмаслигини ва истеъфога чиқмаслигини айтган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз