Узбек O'zbek
АПЛ. «Ливерпуль» тўхтамаяпти, бу сафар 95-дақиқада урилган гол эвазига «Лестер»ни енгди
Шанба, 05 Октябр
2730

Англия Премьер-Лигасида 8-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди.

«Ливерпуль» ўз майдонида «Лестер»ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 41-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Мане ҳисобни очган бўлса, 80-дақиқада Мэддисон гол уриб, меҳмонларни мағлубиятдан қутқариб қолиши мумкин эди. Аммо «Ливерпуль» ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ғалаба келтирувчи тўпни киритди.

Бу натижадан сўнг, «Ливерпуль» 24 очко билан 1-ўринда, «Лестер» эса 14 очко билан 3-ўринда бормоқда.

АПЛ, 8-тур
Ливерпуль – Лестер 2:1 (1:0, 1:1)
5 октябрь, «Энфилд» стадиони

Голлар: 1:0 – 40 Мане, 1:1 – 80 Мэддисон, 2:1 – 90+5 Милнер (пен) 
Ливерпуль – Адриан, Робертсон, Ловрен, ван Дейк, Александер-Арнолд, Фабиньо, Милнер, Вейналдум (Хендерсон, 78), Мане, Фирмино (Ориги, 78), Салоҳ.
Лестер – Шмейхель, Сеюнджю, Чилуэлл, Рикарду Перейра, Эванс, Тилеманс, Мэддисон (Чоудури, 86), Прат (Перес, 73), Барнс (Олбрайтон, 46), Ндиди, Варди.
Огоҳлантиришлар: Ндиди (30), Фабиньо (39), Сеюнджю (53), Эванс (69), Чоудури (89).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз