Узбек O'zbek
Андижонда “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиби аниқланди
Шанба, 05 Октябр
1453

Андижон вилоятида 2- лига жамоалари ўртасида июль ойида старт олган “Вилоят ҳокими кубоги” кубоги мусобақалари якунланди.

Турнирда барча туман, шаҳардан биттадан ва корхона, ташкилотлар жамоалари жами 22 та жамоа иштирок этди.

Уч ой давом этган баҳсларнинг финал ўйинига  “ЎзДонгЯнгКО” – “ЎзДонЯнгКо” жамоаси етиб келди.

Андижон шаҳри Шўрбулоқ даҳасида жойлашган футбол академияси ўйингоҳида бўлиб ўтган кубок эгасини аниқловчи баҳсда “ЎзДонгЯнгКо” жамоаси 2:1 ғалаба қозонди.  

Мусобақалар якунида ўтказилган тантанали маросимда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов, вилоят футбол ассоцияцияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримовлар мусобақа қатнашчиларига мазмунли ўйинлари учун ташаккур билдирдилар. Ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирландилар.

Элмурод Эрматов

                                                 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз