Узбек O'zbek
Яман билан ўйинга чипталар чиқарилди. Бир киши 5 донадан кўп чипта сотиб ололмайди
Жума, 04 Октябр
5985

ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Ўзбекистон — Яман ўйини учун чипталар сотувга чиқарилди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти ёзмоқда.

Манбада айтилишича, мухлисларга қулайлик яратиш ва чипталар олиб-сотарларнинг қўлига чиқиб кетишининг олдини олиш мақсадида чипталарни iticket.uz сайтида сотиш ташкил қилинган. Яманга қарши ўйинга чипталар савдосини тўлиқ iticket.uz сайти олиб боради.

Ўзбекистон — Яман ўйини учун чиқарилган чипталарни iticket.uz сайтида, шунингдек, «Ҳумо арена», «Самарқанд дарвоза» ва «Compass» савдо мажмуаларида харид қилиш мумкин.

Чипталар уч хил тоифада чиқарилган:
1-тоифа: 35 минг сўм;
2-тоифа: 25 минг сўм;
СIP: 75 минг сўм.

Бир киши кўпи билан 5 дона чипта сотиб олиши мумкин.

Ўзбекистон ҳамда Яман миллий жамоалари ўртасидаги ўйин 10 октябрь куни соат 17:00 да Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз