Узбек O'zbek
Сульшер: «Қийин рақибга қарши ноқулай майдонда очко олдик»
Жума, 04 Октябр
2076

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Европа Лигасининг 2-туридан ўрин олган «АЗ Алкмаар»га қарши ўйиндан сўнг (0:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Меҳмонда кучли рақибга қарши ўйинда очко олдик. Қийин рақиб, ўйнашга ноқулай майдон. Яқинда АЗ «Фейеноорд»ни 3:0 ҳисобда мағлуб этди. Биз жуда кўп ўзгаришлар қилдик, натижадан розиман.

«Арсенал» билан ўйинда берилмаган пенальтини гапиришдан чарчадим. Бундай 100та вазиятдан 100тасида пенальти бериларди. Афсуски, бизга пенальти берилмади. Энди шикоят қилшнинг фойдаси йўқ. Бироқ, бундай қарорлар бизнинг фойдамизга ўзгарадиган пайт ҳам келди», – деб Сульшернинг сўзларини келтиради Manchester Evening News.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз