Узбек O'zbek
«МЮ» 30 йил аввалги нохуш серияга яқинлашди
Жума, 04 Октябр
2600

«Манчестер Юнайтед» Европа Лигасининг 2-турида «АЗ Алкмаар» меҳмони бўлиб, дуранг ўйнади (0:0).

Шу тариқа Оле-Гуннар Сульшер жамоасининг барча турнирлар миқёсида сафар ўйинларидаги ғалабасиз серияси 10та ўйинга етди (4 дуранг, 6 мағлубият).

Opta Sports'нинг ёзишича, бу «МЮ»нинг 1989 йилдан кейинги энг ёмон cериясидир. Ўшанда жамоа меҳмондаги кетма-кет 11та ўйинда ғалаба қозона олмаган.

Сўнгги бор «МЮ» меҳмонда ўтган мавсум Чемпионлар Лигаси доирасида «ПСЖ»ни мағлубиятга учратганди (3:1).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз