Узбек O'zbek
Маркизио: «Имкони бўлганда «Барселона»га қарши финални қайта ўйнашни истардим»
Жума, 04 Октябр
3446

«Ювентус» ва «Зенит» клубларининг собиқ футболчиси Клаудио Маркизио фаолиятини якунлаш қарори борасида фикр билдирди.

«Мен футболни тарк этишга қарор қилдим. Оилам менга келажакдан қўрқмасликни ўргатди. Ҳали нима қилишни билмайман.

Мен ҳеч қачон Италияда «Ювентус»дан бошқа вариантларни кўриб чиқмаганман. «Юве»нинг аосисй жамоасида дебют қилганимда орзуйим ушалган. Бир йил олдин стадионда бўлган хайрлашув ажойиб бўлди.

Афсуски, мен «Ювентус» билан Европа Чемпионлар Лигасини ва миллий жамоа билан Европа чемпионатини юта олмадим. Мен «Барселона»га қарши Берлинда ўтган Чемпионлар Лигаси финалини (2014/2015 йилги мавсумда, 1:3) қайта ўйнашни истардим.

Менимча, энг асосийси – масъулият. Ўйинчилар, шунингдек,  майдон ташқарисида намуна бўлишлари шарт. Ҳар бир футболчи ўзига хос. Вақт ўтиши билан ўз овозим, жамоада вазним борлигини кўрдим ва ҳеч қачон фикрларимни айтишдан қўрқмадим.

«Интер» билан ўтадиган дербга келсак, мен учун бу ўйинни узоқдан кўриш ғалати эмас. Мен ҳам бошқалар каби ўйинни сабарсизлик билан кутяпман. Қолаверса,  «Интер» – яхши жамоа. «Юве» яхши курашиши керак», –деб Маркизионинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз