Узбек O'zbek
Европа Лигасида 2-турнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар маълум қилинди
Жума, 04 Октябр
1358

УЕФА Европа Лигасида 2-тур якуни бўйича ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод 4та футболчи номини маълум қилди.

Номзодлар қаторидан «Арсенал» ҳужумчиси Габриэл Мартинелли, ПСВ ҳужумчиси Дониелл Мален, «Лудогорец» ҳимоячиси Рафаэл Форстер ва «Селтик» яримҳимоячиси Муҳаммад Элюнусси ўрин олган.

Мартинелли «Стандард» билан ўйинда (4:0) 2та гол урди ва 1та голга ассистентлик қилди. Мален «Русенборг» билан ўйинда (4:1) дубл қайд этди. Форстер «Ференцварош» билан баҳсда (3:0) дублга эришди. Элюнусси «ЧФР Клуж» билан бўлган ўйинда (2:0) фаол ўйнади ва 1та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз