Узбек O'zbek
Эмери: «Фантастик ғалаба. Муҳими, 2 ўйиндан кейин 6 очко тўпладик»
Жума, 04 Октябр
1886

«Арсенал» бош мураббийи Унаи Эмери Европа Лигасининг 2-туридан ўрин олган «Стандард»га қарши ўйиндан сўнг (4:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Икки ўйиндан кейин 6 очко тўплаш жуда муҳим. Футболчилар бор имкониятларини ишга солишса, жуда яхши. Биз ажойиб ўйин ўтказдик, аммо ўйинимизни янада яхшилаш учун ҳамма нарсани таҳлил қилишимиз керак.

Масалан, биз тўп билан муомала қилиб, янада кўпроқ вазиятлар яратишимиз мумкин эди. Аммо душанба куни бўлиб ўтган ўйиндан кейин («МЮ», 1:1) футболчилар чарчашганди.  Шунда ҳам фантастик ғалабани қўлга киритдик.

Биз ёш футболчиларга имконият беришимиз керак, улар бундан фойдаланишади. Ёшлар «Арсенал»да энг юқори савияда ўйнай олишларини ва гол уришлари мумкинлигини намойиш этишди», – деб Эмерининг сўзларини келтиради BT Sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз