Узбек O'zbek
«Челси» Абраҳам ва Томорига 5 йиллик шартнома таклиф қилади
Жума, 04 Октябр
1379

«Челси» клуби ҳужумчи Тэмми Абраҳам ва ҳимоячи Фикайо Томори билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилмоқда.

Sky Sports'нинг хабар беришича, футболчилар билан янги 5 йиллик шартномалар тузиш бўйича музокаралар кетмоқда. Келгуси ҳафтада янги шартнома тузилиши мумкин.

21 ёшли Томори АПЛнинг жорий мавсумида 4та ўйин ўтказди ва 1та гол урди. 22 ёшли Абраҳам эса 7та ўйинда 7та тўп киритди.

Иккала футболчи ҳам Англия миллий жамоасидан Евро-2020 саралашидаги ўйинларга чақирув олган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз