Узбек O'zbek
Вальверде: «Натижа адолатли бўлди, рақиб мураббийи эса аксини айтади»
Пайшанба, 03 Октябр
3655

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде Чемпионлар Лигасининг гуруҳ боқичидаги «Интер» билан бўлган ўйин ҳақида (2:1) фикр билдирди.

«Мен адолатли натижа бўлди дейман, «Интер» мураббийи эса аксини айтади.

«Интер» ажойиб жамоа ва буни биринчи бўлимда исботлади. Иккинчи бўлимда курашиш учун майдонга чиқдик ва ҳал қилувчи голлар урдик.

«Нерадзурри» А Сериядаги дастлабки 6та ўйинда ғалаба қозонганди, бугун тезкор гол уришди. Аммо биз ўзгаришлар қилдик, тезликни пасайтирдик ва бу ўйинга катта таъсир кўрсатди.

Месси ноёб ўйинчи эканлигини биламиз. Лео ҳозир яхши жисмоний ҳолатда эмас, аммо у қўшиб боряпти. Унинг иккинчи голда берган узатмасини кўринг, ҳаммаси яхши томонга қараб кетмоқда», – деб Вальверденинг сўзларини келтиради Football Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз