Узбек O'zbek
«Тоттенҳэм» Кейнни йўқотишдан хавотирда
Пайшанба, 03 Октябр
4077

«Тоттенҳэм» раҳбарият жамоа ҳужумчиси Ҳарри Кейндан хавотирда, деб ёзади The Times.

Нашрнинг хабар беришича, «шпорлар» 26 ёшли футболчининг мавсум сўнггида кетиб қолишидан қўрқишмоқда. Кейн совринлар ютишни хоҳлайди. Агар мавсум муваффақиятсиз якунланса ва бош мураббий Маурисио Почеттино ўз лавозимини тарк этса, Кейн ҳам кетади. 

Ҳарри Лондон клуби тарбияланувчиси саналади. У 2013 йилдан бери асосий таркибда ўйнайди. Кейн бу мавсумда АПЛда 7та ўйин ўтказиб, 5та гол урди ва 1та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз