Узбек O'zbek
Месси «Барселона»нинг қониқарсиз натижалари сабабини айтди
Пайшанба, 03 Октябр
9222

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси мавсум стартидаги қониқарсиз натижаларга изоҳ берди.

«Бизга «Интер» устидан қозонилган ғалаба жуда керак эди. Мавсум бошида қийинчиликларга дуч келдик, аммо кўплаб топ-клубларда ҳам буни кузатмоқдамиз.

Ҳеч кимни танқид қилмоқчи эмасман, аммо машғулотларимизда пойдевор йўқ. Ёзги кўплаб саёҳатлар туфайли, машғулотлар яхши ўтмаяпти. Клуб бу ҳақда қандайдир қарор қабул қилиш керак.

Гризманн? Орамизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Клуб ва футболчилар ўртасида ҳам зиддият мавжуд эмас.

Терма жамоалар ўйинларидан олдин «Севилья»ни ҳам мағлуб этишимиз шарт, чунки турли гап-сўзлар кўпайиб кетди», – деб Месси сўзларини келтирмоқда Corriere dello Sport

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз