Узбек O'zbek
Лэмпард «Лилль»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди
Пайшанба, 03 Октябр
4076

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Чемпионлар Лигасининг 2-туридан ўрин олган «Лилль»га қарши ўйиндан сўнг (2:1) ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Улар қандай ҳужум қилишларини билиш осон эмасди. Мухлисларнинг босими туфайли бу янада қийинлашди.

«Валенсия»га ютқазганимиздан сўнг (0:1) ғалаба қозониш муҳим эди. Ушбу оқшом биз учун яхши бўлди. Европада қаерга борсанг ҳам ўйнаш қийин, «Лилль»га қарши ўйин ҳам шундай бўлди.

Томори яна ажойиб ўйин кўрсатди. Шу руҳда давом этишига умид қиламан.

«Аякс» ўзининг мақсадларини аниқ кўрсатмоқда. Қийин ўйинлар бошланди», – деб Лэмпарднинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз