Узбек O'zbek
4 футболчи Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхшиси бўлишга даъвогарлик қиляпти
Пайшанба, 03 Октябр
2865

УЕФА сайтида Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 2-турининг энг яхши футболчисини аниқлаш бўйича сўровнома ўтказилмоқда.

Номзодлар рўйхатига «Бавария» яримҳимоячиси Серж Гнабри, «Брюгге» ҳужумчиси Эммануэль Бонавентуре, «Боруссия Дортмунд» ҳимоячиси Ашраф Хакими ва «Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес киритилган.

Гнабри «Тоттенҳэм»га (7:2) қарши ўйинда 4та гол урди, Бонавентуре «Реал» (2:2) дарвозасини 2 марта ишғол қилди, Хакими «Славия»га (2:0) қарши баҳсда «дубль» соҳиби бўлди, Суарес эса «Интер» (2:1) посбонини 2 марта ранжитди.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз