Узбек O'zbek
Ўзбекистон миллий жамоаси Вадим Абрамов қўл остида йиғинни бошлади
Чоршанба, 02 Октябр
5235

Ўзбекистон миллий жамоаси янги бош мураббий Вадим Абрамов қўл остида йиғинни бошлади, деб хабар беради ЎФА.  

Илк машғулот «Жар» стадионида ташкил этилди. Унда ички чемпионатда тўп тепаётган футболчилар билан бир қаторда Одил Аҳмедов ва Рустам Ашурматов каби легионерлар ҳам иштирок этишди.

Бошқа хорижий чемпионатларда ҳаракат қилаётган футболчилар кейинги машғулотлардан бошлаб сафга қўшилишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси навбатдаги ўйинни ЖЧ-2022 саралаши доирасида Тошкентда, 10 октябрь куни Яманга қарши ўтказиши лозим.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз