Узбек O'zbek
Вальверде таваккал қилмоқчи эмас. ЕЧЛда кун ўйинлари анонси
Чоршанба, 02 Октябр
6600

2 октябрдан 3 октябрга ўтар кечаси Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида яна 8та учрашув бўлиб ўтади.

H гуруҳи
Лиллда тўпурарлар дуэли

Лилль — Челси
2 октябрь. Лилль. «Пьер Моруа» стадиони. 23.55 (Матч Игра — 23.45).
Йўқотишлар
«Лилль»: Веа (жароҳат)
«Челси»: Лофтус-Чик, Рюдигер, Эмерсон (барчаси — жароҳат), Зума, Канте (иккиси — сўроқ остида)
Ҳакам: Кульбаков (Беларусь).

Валенсия — Аякс
2 октябрь. Валенсия. «Месталья» стадиони. 23.55 (Матч Футбол 2 — 23.50).
Йўқотишлар
«Валенсия»: Гамейро, Пиччини, Солер, Хосе Гайя (барчаси — жароҳат), Гарай (сўроқ остида)
«Аякс»: —
Ҳакам: Орсато (Италия).

«Валенсия»нинг янги бош мураббийи Альберт Селадес ЕЧЛнинг 1-турида сафарда «Челси»га қарши кечган ўйинда Денис Черишевни илк дақиқаларданоқ майдонга ташлаганди, шундан кейин ушбу ҳавбек Испания чемпионатида икки ўйинни захира ўриндиғида ўтказди. Унинг ўрнида ёзда «ПСЖ»дан трансфер ҳуқуқи 40 миллион еврога сотиб олинган Гонсалу Гедеш (португалиялик футболчи ўтган мавсумни «Валенсия»да ижара асосида ўтказганди) асосий таркибда ҳаракат қилди, бу позицияга жанубий кореялик ёш футболчи Ли Кан Ин ҳам даъвогарлик қилади, шу туфайли «Месталья»даги ўйинда Селадеснинг танлови қандай бўлишини топиш қийин.

«Месталья»даги ўйинда «Валенсия»нинг ЕЧЛдаги дебютининг 20 йиллиги нишонланади. Бу ўйин натижаси кўп нарсани ҳал қилади, ўйинда ғолиб бўладиган жамоа гуруҳда катта фарқ билан яккапешқадамга айланиши мумкин. 

Бу кўп жиҳатдан Лиллда «Челси» қандай ўйин кўрсатишига ҳам боғлиқ. Фрэнк Лэмпард кўклар жамоаси тарихида ЕЧЛдаги дебютини мағлубият билан бошлаган илк мураббий бўлди. У энди вазиятни тўғрилашга ҳаракат қилиши табиий. Бу ишда унга жароҳатини тузатиб сафга қайтган Канте ёрдам бериши мумкин. Бу ўйиндаги интригалардан бири икки жамоа сафида ҳам мавсумни ёрқин ўтказаётган ҳужумчилар тўқнашуви - АПЛда тўпурарлар пойгасида фақат Агуэродан ортда қолаётган Абраҳам ва Франция чемпионатининг энг яхши тўпурари Виктор Осимхен.

E гуруҳи
Норвегиялик вундеркинд «Энфилд»да

Ливерпуль — Зальцбург
1 октября. Ливерпуль. Стадион «Энфилд». 23.55 (Матч Футбол 3 — 23.45).
Йўқотишлар
«Ливерпуль»: Клайн, Шачири (иккиси — жароҳат), Алиссон, Матип (сўроқ остида)
«Зальцбург»: Бернеде, Вальке, Понграчич (барчаси — жароҳат)
Ҳакам: Экберг (Швеция).

Генк — Наполи
1 октябрь. Генк. «Люминус Арена» стадиони. 21.55 (Матч Футбол 2 — 21.40).
Йўқотишлар
«Генк»: Вукович (жароҳат)
«Наполи»: —
Ҳакам: Ковач (Руминия).

Бу квартетда диққат марказидаги ўйин «Энфилд»да кечади. Амалдаги чемпионлар гуруҳ босқичи дебютантини синовдан ўтказишади. Тақдир ҳазилини қарангки, доимо саралаш ўйинларида қоқиладиган «Зальцбург» ЕЧЛ гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани «Ливерпуль» ўтган мавсумда ЕЧЛ ғолиби бўлгани туфайли қўлга киритди. Бу эса Австрия чемпионларини илҳомлантириб юборди ва улар биринчи турда «Генк» ҳимоясини илма-тешик қилишга қарор қилишди - 6:2. ЕЧЛ тарихидаги энг йирик ҳисобли ўйинлар қаторига кирган бу ўйинда мезбонларнинг норвегиялик 18 ёшли ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд биринчи бўлимдаёқ ҳет-трик қайд этди.

«Ҳўкизлар» жамоасининг Юрген Клоппга қарши ўйини ҳам томошабоп бўлиши кутилмоқда, ҳамма «Зальцбург»нинг скандинавиялик вундеркинди жиддий рақибга қарши нима қила олишига қизиқмоқда. Яна бир қизиқиш - меҳмонлар устози Жесси Маршга, у Чемпионлар лигаси тарихидаги илк америкалик мураббийдир. У ишга ёндашувида ҳам, сўзларида ҳам ностандартлиги билан ажралиб турмоқда. «Тўғриси, футболчиларга натижа қандай бўлишининг менга фарқи йўқлигини айтдим. Мен майдонга чиқишимиз ва ўз футболимизни намойиш этишимизни истайман», — деди ўйиндан олдин Марш.

Бу ўйинда Матипнинг ўйнамаслиги назарий жиҳатдан меҳмонларга енгиллик туғдириши мумкин. Яқиндагина Клопп томонидан «Ливерпуль»нинг сўнгги йиллардаги энг омадли хариди деб таърифланган ҳимоячи жароҳат олган ва бугун майдонга тушиши катта сўроқ остида.

Умуман олганда, Ливерпулдаги ўйинда натижани олдиндан айтиб бўлмайди, Е гуруҳидаги иккинчи ўйин натижаси эса деярли аниқ. Ҳарҳолда биринчи тур натижасидан келиб чиққан ҳолда шундай дейиш мумкин, «Наполи» амалдаги чемпионга қарши намунавий футбол намойиш этган, «Генк» эса гуруҳ босқичининг энг кучсиз клубларидан бири экани кўриниб қолганди. Бельгиянинг амалдаги чемпиони янги мавсумда ҳам ички чемпионатда кўнгилдагидек ўйин кўрсата олмаяпти, сўнгги турда «Сент-Трюйден»ни қабул қилган генкликлар 3:0 ҳисобида олдинда бора туриб, рақиб ҳисобни тенглаштиришига йўл қўйишди, аммо бу ўйин якунига етмай қолди, рақиб жамоа фанатлари тартибсизлик келтириб чиқаргани туфайли ўйин барвақт тўхтатилди. Энди «Генк»га техник ғалаба ёзилиши ҳам, ўйин қайтадан ўтказилиши ҳам мумкин.

F гуруҳи
Месси билан ёки усиз?

Барселона — Интер
1 октябрь. Барселона. «Камп Ноу» стадиони. 23.55 (Матч Футбол 1 — 23.50).
Йўқотишлар
«Барселона»: У.Дембеле, Юмтити (иккиси — жароҳат), Жорди Альба, Месси (иккиси — сўроқ остида)
«Интер»: де Фрай, Лукаку (иккиси — сўроқ остида)
Ҳакам: Скомина (Словения).

Славия Пр — Боруссия Д
1 октябрь. Прага. «Синобо» стадиони. 21.55 (Матч Футбол 1 — 21.40).
Йўқотишлар
«Славия» Пр: —
«Боруссия» Д: Хитц (жароҳат), Шульц (сўроқ остида)
Ҳакам: Кайперс (Нидерландия).

Турнинг энг асосий баҳси «Камп Ноу»да ўтказилади, аммо «Барселона» ҳам, «Интер» ҳам ҳозирда яхши ҳолатда эмас. Каталониялик мухлислар Эрнесто Вальвердедан норози, Пике эса можаро марказида турибди. «Барса» хўжайинлари ва раҳбарият ходимларига, клуб президенти Хосеп Бартомеуга унинг жамоа ички муҳити бўйича журналистлар билан очиқ мулоқот қилиши ёқмаяпти. Жерар журналистларга шундай деди: айнан раҳбарият ОАВга футболчиларга қарши йўналтирилган материалларни буюртма қилмоқда.

Бундан ташқари, Месси бугун ўйинда иштирок этиши сўроқ остида. Лео сешанба куни кечқурун ўтказилган машғулотларда иштирок этди, аммо Вальверде аргентиналик футболчининг соғлиги борасида таваккал қилмоқчимаслигини айтди.

Айни вақтда «Интер»да ўйнаётган, «Атлетико»нинг собиқ сардори Годин ўйиндан аввал шундай деди: Мессиси бор «Барса» ва у йўқ жамоа — турлича икки жамоадир.

Миланликлар клубида бир футболчига боғлиқлик йўқ, бу ерда жамоавий ўйин устун, бу жамоа шундай ўйин билан А Серияда қаторасига олти ўйинда ғалаба қозонди. Лекин «Интер» Европа кампаниясини ўз уйида «Спарта» билан дуранг ўйнашдан бошлади (1:1), Антонио Конте шогирдлари бу ўйинга қўшиб берилган. Энди қора-кўклар жамоасининг аҳволини Лукаку жароҳат олгани қийинлаштирмоқда. Шу билан биргаликда, бу миланликларнинг бошқа бир ҳужумкор футболчиси Алексис Санчес учун имкониятдир, у Италияга мослаша бошлади ва энди ўзининг собиқ жамоасига ниманидир исботлаши мумкин.

G гуруҳи
Немис «ҳўкизлари» инқироздаги «Лион»га қарши

Лейпциг — Лион
1 октябрь. Лейпциг. «Ред Булл Арена» стадиони. 23.55 (Матч Футбол 2 — 00.00).
Йўқотишлар
«Лейпциг»: Адамс, Вольф, Кампль (барчаси — жароҳат)
«Лион»: Денайер (жароҳат), Б.Траоре (сўроқ остида)
Ҳакам: дель Серо Гранде (Испания).

Зенит — Бенфика
1 октябрь. Санкт-Петербург. «Газпром Арена» стадиони. 23.55 (Матч ТВ — 23.15).
Йўқотишлар
«Зенит»: Малком (жароҳат)
«Бенфика»: Конти, Флорентину, Шикинью, Эбуэхи (барчаси — жароҳат)
Ҳакам: Матеу Лаос (Испания).

«Лион» инқирозда. Мавсумни жуда зўр бошлаган клубга балки Бруно Женезио кетгани (у ўтган мавсум якунида клубни тарк этиб, Хитойнинг «Бейцзин Гуоань» клубини бошқаришга йўл олди) ёмон таъсир қилгандир. Унинг ўрнини эгаллаган Силвиньога, афтидан, ўз ихтиёридаги футболчилардан фойдаланиш учун ғоялар етмаётганга ўхшайди. Лионликлар сўнгги марта 18 август куни ғалаба қозонишган, ғалабасиз серия етти ўйинга етди (=4-3).

Бу жиҳатдан «Лейпциг»да вазият буткул бошқача. Янги мавсумдан «ҳўкизлар» жамоасини бошқаришга келган Юлиан Нагельсманн футболчиларни ўйната оляпти ва натижаларга эриша олмоқда. Жамоанинг ички чемпионатда шанба куни «Шальке»га мағлуб бўлиши (1:3) — мавсумдаги биринчи мағлубият бўлди. Бунгача жамоа фақат бир марта очко йўқотганди, «Лейпциг» «Бавария» билан дуранг ўйнади (1:1). Дам олиш кунларида очко йўқотган жамоа энди бундеслигадаги пешқадамликни бой берди.

Нагельсманн сўнгги ўйиндаги мағлубият унутилиши ва футболчилар навбатаги ғалабаларга тайёрлиги ҳақида гапирмоқда: «Битта мағлубият бизни издан чиқара олмайди. Лекин бошқа томондан рақиб бурчакка тақалганда ҳамиша хавфли бўлади».

Умуман олганда, «Лейпциг» мураббийи оптимист, унинг ҳамкасби эса «Лион» футболчилари, агар талаб қилинса, майдонда 96 дақиқа давомида югуришга тайёрлигига ишонтирмоқда. Аммо бу ҳиссиёт билан айтилган гап, амалда эса Силвиньо Денайер жароҳат олгани туфайли уч нафар марказий ҳимоячи билан ўйнашга мажбур.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз