Узбек O'zbek
«Барселона» «Интер»нинг уч футболчисини кузатмоқда
Чоршанба, 02 Октябр
3989

«Интер» клубининг уч нафар футболчиси «Барселона»нинг қизиқиш доирасига тушган.

Calciomercato хабарига кўра, бу жамоаларнинг Чемпионлар Лигасидан ўрин олган бугунги баҳсида каталонияликлар Стефано Сенси, Милан Шкриньяр ва Лаутаро Мартинесни диққат билан кузатишади.

Ўз навбатида «Интер» бош мураббийи Антонио Конте уларнинг қишда сотиб юборилишига қаршилик қилиши таъкидланмоқда. Чунки улар жамоанинг асосий футболчилари ҳисобланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз