Узбек O'zbek
Аллегри бу мавсум ишга қайтмоқчи эмас
Чоршанба, 02 Октябр
971

«Ювентус»нинг собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри бу мавсумда ишга қайтмоқчи эмас. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатди.

Туринликлар клубини шу йил майида тарк этган 52 ёшли мутахассис ўзига бир неча клубдан қизиқарли таклифлар мавжуд бўлсада, кейинги йил ёзига қадар дам олмоқчи, несмотря на интерес нескольких клубов.

Бундан аввалроқ, ушбу италиялик мутахассис АПЛда ишламоқчилиги ва «Манчестер Юнайтед»ни бошқариши мумкинлиги, шу мақсадда инглиз тилини ўрганаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Шунингдек унга «ПСЖ», «Тоттенҳэм» ва «Милан» клубларидан таклифлар мавжуд, аммо Аллегри мавсум якунига қадар ҳеч бир клубда мураббий сифатида ишламоқчи эмас.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз