Узбек O'zbek
Аллегри Англияда ишлашга тайёрланмоқда. У инглиз тилини ўрганишга киришди
Чоршанба, 02 Октябр
3843

«Ювентус»нинг собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри «Манчестер Юнайтед»ни бошқариши мумкин. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар тарқатди. 

Италиялик мутахассис АПЛда ишламоқчи ва ўзи учун «МЮ» бош мураббийлигини келгуси иш жойи сифатида кўрмоқда. У манчестерликлар клуби Оле-Гуннар Сульшерни истеъфога чиқаришини кутмоқда.

Айни вақтда манкунианликлар норвегиялик мутахассисни ишдан бўшатиш бўйича ҳаракат бошламади, аммо 52 ёшли Аллегри номи агар Сульшер барибир ишдан кетадиган бўлса «МЮ»нинг бир неча мураббийдан иборат шорт-листи бошида туради.  

Хабар қилишларича, Аллегри айни вақтда инглиз тилини ўрганмоқда.

У шунингдек Чемпионлар лигасининг 2-тури доирасида Лондонда бўлиб ўтган «Тоттенҳэм» – «Бавария» учрашувига (2:7) ҳам ташриф буюрган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз