Узбек O'zbek
Суперлига. «Навбаҳор» 1 киши кам ўйнаган «Динамо»ни пенальтидан гол уриб енгди
Сешанба, 01 Октябр
1266

Суперлига 21-турининг охирги ўйини Наманганда якунланди. Ўз майдонида «Динамо»ни қабул қилган «Навбаҳор» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона голни Александр Касьян пенальтидан урди. Ўйинни бошқариб борган Шерзод Қосимов 78-дақиқада «Динамо» ҳужумчиси Қадамбой Нурметовни майдондан четлатди ва меҳмонлар ўйинни 10 киши бўлиб якунлашди.

Бу ғалабадан сўнг «Навбаҳор»нинг очколари сони 26 тага етиб, 6-ўринга кўтарилди. «Динамо» эса 18 очко билан охирги ўринда қолди.

Суперлига. 21-тур
НАВБАҲОР — ДИНАМО 1:0
Наманган. «Марказий» стадиони, 5 332 томошабин.

Гол: Александр Касьян (73, пенальтидан).
«Навбаҳор»: Ўткир Юсупов, Игорь Голбан, Ғиёс Комилов, Обид Жўрабоев, Абдулхай Исмоилов (Муҳаммаджон Султонов, 16, Нодир Мавлонов, 78), Мирзохид Ғофуров, Амирбек Жўрабоев, Азим Аҳмедов, Шаҳзод Шайманов, Азиз Турғунбоев, Александр Касьян.
«Динамо»: Ботирали Эргашев, Сирож Ҳамроев, Жасур Ўринов, Ҳакимхон Аъламхонов, Миркомил Лоқаев, Жасур Азимов, Бобур Қосимов (Акмал Холмуродов, 58), Аббос Шодмонов (Ихтиёр Тошпўлатов, 65), Сардор Эминов (Шохруҳ Абдураҳмонов, 78), Амиржон Сафаров, Қадамбой Нурметов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз