Узбек O'zbek
Осиё чемпионати U19 саралаш баҳслари тақвими тасдиқланди 
Сешанба, 01 Октябр
2653

Шу йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида Осиё Чемпионати U19 саралаш баҳслари ўтказилади. Мусобақада Ўзбекистон ёшлар жамоаси ҳам иштирок этади.

Қайд қилиш жоизки, чемпионатнинг финал босқичи 2020 йили Тошкентда ўтказилиши ва футболчиларимиз йўлланмани нақд қилишгани боис, саралаш ўйинлари натижалари биз учун фақат тайёргарлик нуқтаи назаридан аҳамиятга эга бўлади.

Ўзбекистон U19 турнирда F гуруҳидан жой олган бўлиб, қуйидаги жамоалар билан ўйнайди:

Осиё Чемпионати U19 саралаши
F гуруҳи

6 ноябрь
21:05 Саудия Арабистони – Афғонистон
18:05 Ўзбекистон – Ҳиндистон

8 ноябрь
18:05 Афғонистон – Ўзбекистон
21:05 Ҳиндистон – Саудия Арабистони

10 ноябрь
21:05 Саудия Арабистони – Ўзбекистон
18:05 Ҳиндистон – Афғонистон

Барча учрашувлар Саудия Арабистонининг Хобар шаҳридаги «Шаҳзода Сауд бин Жалавий» стадионида ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз