Узбек O'zbek
Де Брюйне жароҳат туфайли ЕЧЛ ўйинини ўтказиб юборади
Сешанба, 01 Октябр
1408

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Кевин де Брюйне яна жароҳат олгани тасдиқланди.

Бельгиялик футболчи АПЛнинг 7-тури доирасида  «Эвертон»га қарши кечган ўйинда чов қисмини жароҳатлаб олган. Шу тариқа, у бугун Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида Загребнинг «Динамо» клубига қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди.

«Унинг тикланиш муддати у реабилитация жараёнини қандай ўташига боғлиқ, бу жараён клуб тиббий ходимлари томонидан назорат қилиб борилади», – дейилади «Сити» клуби баёнотида.

Яримҳимоячи кичик жароҳат туфайли жамоанинг душанба кунги машғулотларини ўтказиб юборди. У АПЛнинг «Эвертон»га қарши 7-тур ўйинида 80-дақиқада алмаштирилган эди. 

Бу мавсумда бельгиялик футболчи Премьер-лигада 7та ўйин ўтказиб, 2та гол ва 8та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

«Динамо» Загреб клубига қарши ўйин бугун, 2 октябрга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан соат 23:59да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз