Узбек O'zbek
Вадим Абрамов: «Миллий жамоага тайинланганим «Бунёдкор»га таъсир қилган бўлиши мумкин»
Душанба, 30 Сентябр
2696

«Бунёдкор» бош мураббийи Вадим Абрамов Суперлига доирасидаги «Бухоро»га (1:1) қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Рақибни менсимадик деган гапга қўшилмайман. Биз «Бухоро»нинг қандай ўйнашини билардик – 11 футболчи бўлиб ҳимояланишди. Афсуски биз ёмон ўйнадик, футболчиларимиздан ҳеч ким таваккал қилишни истамади, тўпни бир-бирига ошириб туришди. Ҳеч ким ташаббусни ўз қўлига олмади. Рақиб бирорта зарба йўлламаган бўлса-да, гол ўтказиб юбордик. 

Балки ўйинимизда қандайдир пасайиш бордир. Энди миллий жамоа ўйинлари учун танаффус бўлади, балки шу бизга ёрдам берар.

Миллий жамоага тайинланганим футболчиларга салбий таъсир қилдими? Билмадим. Аммо йигитлар ижтимоий тармоқларни ўқиб туришади, балки шу туфайли қандайдир ҳаяжон пайдо бўлгандир. Бу ўйинда ўз хатоларимиз туфайли ғалаба қозонолмадик. 

Ҳакамлик? Бундай саволларни ҳакамларга берган маъқул. Узоқдан ўйинни кузатаман, кўп нарса кўринмайди.

«Бунёдкор» легионерлари нега майдонга тушмаяпти? Улар машғулотларда ўзимизни футболчилардан яхшироқ ўйнолмаяпти, шу туфайли ҳозирча ўзимизнинг футболчиларни майдонга туширяпмиз.
 
Иккинчи ўринга ва ОЧЛ йўлланмаси учун имконият? Назарий жиҳатдан бор. Сафарда «Андижон» билан ўйнаймиз, кейин ўз уйимизда бир неча беллашув бор. Иложи борича кўпроқ очко жамғаришни кўзлаяпмиз. Кейин эса кўрамиз, кўп нарса рақибларга ҳам боғлиқ», - деб Абрамов сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз