Узбек O'zbek
Тухель: «Мбаппе 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмас»
Душанба, 30 Сентябр
1572

«ПСЖ» бош мураббийи Томас Тухель Чемпионлар Лигасининг 2-туридан ўрин олган «Галатасарой»га қарши ўйин ҳақида гапирди.

«Мбаппе асосий таркибда ёки захирадан майдонга тушиши мумкин. Аммо 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмас.

Туркия стадионларидаги муҳит ҳар доим ҳайратда қолдиради. Бундай муҳитда ишонч билан ўйнашимиз жуда муҳимдир. Аммо туркиялик ишқибозлар ўйинимизга қандайдир даражада таъсир қилади деб ўйламайман», – деб Тухелнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

«Галатасарой» – «ПСЖ» ўйини 1 октябрь куни Истанбулдаги «Али Сами Йен» ўйингоҳида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз