Узбек O'zbek
Муҳсин Муҳаммадиев: «Ҳимоявий услубни танлаганимиз фойда берди»
Душанба, 30 Сентябр
1489

«Бухоро» бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев Суперлига доирасидаги «Бунёдкор»га (1:1) қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бунёдкор»га қарши ўйин жуда оғир бўлди. Аммо ҳимоявий услубни танлаганимиз фойда берди. Ҳамма ҳудудларни ёпдик. Майдон оғир бўлса-да, вазифани уддаладик. Менимча «Бухоро» илк маротаба бу ерда дуранг ўйнади.

«Бухоро»да нималарни ўзгартира олдим? Жамоа сўнгги ўринларда эди, бизга оғир бўлди. Футболчиларнинг бир қисмига жавоб бердик, бошқа қисмини олиб қолдик. Улар талабларимга энди кўникиб боришмоқда. Вазиятни аста-секин тўғрилаб боришга ҳаракат қиляпмиз. 

«Бунёдкор»да қанотлар тезкор ва кучли эканини билардик (масалан «Насаф»да марказ кучлироқ). Шу сабабли аввало қанотларни ёпдик. Ҳозирча биз очиқ футбол намойиш этолмаймиз, чунки шунга мос футболчилар йўқ. Келажакда бу услубни ўзгартирамиз.

Биринчи бўлиб гол ўтказсак-да, тактикани ўзгартирмадик. Чунки агар «Бунёдкор»га қарши очиқ ўйин намойиш қилсак, улар бизни мағлуб этишарди. Шу туфайли стандарт вазиятларга умид боғладик. Бу эса самарасини берди», - деб Муҳаммадиев сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз