Узбек O'zbek
«Милан» раҳбарияти бош мураббий лавозимига уч номзодни аниқлаб олди
Душанба, 30 Сентябр
4430

«Милан» бош мураббийи Марко Жампаоло истеъфога чиқарилган тақдирда унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзод мутахассислар учлиги маълум бўлди.

Calciomercato хабарига кўра, клуб раҳбариятининг қисқа рўйхатидан Массимилиано Аллегри, Лучано Спаллетти ва Клаудио Раньери жой олган.

Таъкидланишича, клубдагилар Аллегри номзодини кўпроқ маъқуллашмоқда, аммо 52 ёшли мураббийнинг маош борасидаги талаблари музокараларда муаммо туғдириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Жампаоло шу йил июнь ойида бош мураббийликка тайинланган эди. «Россонери» А Сериянинг илк 6та турида 6 очко тўплаб, айни пайтда жадвалнинг 12-ўрнида бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз