Узбек O'zbek
«Спартак» Кононовни истеъфога чиқарди
Якшанба, 29 Сентябр
1429

Москванинг «Спартак» клуби Олег Кононовни бош мураббий лавозимидан истеъфога чиқарди.

«Спартак-Москва» клуби раҳбарияти «Оренбург»га қарши ўйиндан кейин қониқарсиз натижалар туфайли «Спартак» клуби бош мураббийлигидан истеъфога чиқиш учун ариза ёзган Олег Кононовни истеъфога чиқарди. 

«Краснодар»га қарши кечадиган кейинги ўйинда жамоани Сергей Кузнецов бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида бошқариб туради», — дейилади москваликлар клуби матбуот хизмати хабарида.

«Оренбург»га қарши ўйиндаги 1:2 ҳисобидаги мағлубият жамоа учун чемпионатда қаторасига тўртинчи мағлубият бўлди.

«Спартак» Россия чемпионатининг 11 туридан кейин 14 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 9-ўринда жойлашган. 

6 октябрь куни, 12-тур доирасида «Спартак» «Краснодар» меҳмони бўлади. 

53 ёшли Кононов «Спартак» бошқарувига 2018 йил ноябрида келганди. Ўтган мавсумда москваликлар клуби Россия Кубогининг чорак финалида «Урал»га ютқазган, РПЛни эса бешинчи ўринда якунлаб, Европа Лигасининг гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма ололмаганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз