Узбек O'zbek
Пике: «Қайси газеталар клуб билан алоқадорлигини, бошқа ном остида ким мақола ёзаётганини биламиз»
Якшанба, 29 Сентябр
1938

«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике Ла Лига доирасида «Хетафе» устидан қозонилган ғалабадан кейин (2:0) жамоа аъзоларининг раҳбарият билан келишмовчилиги борасидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Бунга жаҳл қилиб ўтирмоқчи эмасмиз. Низони иккала томон ҳам истамаса, у бўлмайди. Клубда нималар бўлаётганини биламиз. Қайси газеталар клуб билан боғлиқ эканидан ҳам, бошқа ном билан ёзаётганларнинг кимлигидан хабардормиз.

Шундай экан, хафа бўлиб ўтирмаймиз. Вазифамиз – майдонга чиқиб, совринлар ютиш.

Аслида йўқ жойдан келишмовчилик келтириб чиқаришни ҳеч ким хоҳламайди, деб умид қиламан», – деди Пике.

Маълумот учун, шу ҳафта Mundo Deportivo нашрида «Барселона» футболчилари клубда катта мавқега эга бўлиб олишгани ва мавсумнинг муваффақиятсиз бошланишига ўзлари айбдор эканликлари ҳақида мақола чоп этилган.

Унда айтилишича, «кўк-анорранглилар» ўйинчилари Неймарни қайтаришга раҳбариятни кўндиришган, сафар ўйинларига журналистларнинг жамоа билан бирга кетишини тақиқлашган.

Marca хабарига кўра, «Барселона» футболчилари Mundo Deportivo бу мақолани клуб директорлар кенгаши буюртмаси билан чоп этган, деб ҳисобламоқда. Чоршанба куни ўйинчилар тушлик вақтида шу масалани муҳокама қилишгани айтилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз