Узбек O'zbek
А Серия. «Наполи» қийин ғалабани қўлга киритди
Якшанба, 29 Сентябр
1234

Италия А Сериясининг 6-туридан ўрин олган «Наполи» ва «Брешиа» жамоалари ўртасидаги ўйинда майдон эгалари қийин ғалабани қўлга киритишди.

Ўйинда ҳисобни мезбонлар ҳужумчиси Дрис Мертенс очди, бўлим охирида ҳимоячи Манолас неаполитанликлар устунлигини оширди. Иккинчи бўлимда эса «Брешиа» ҳужумчиси Марио Балотелли битта жавоб голига муаллифлик қилди. Бу унинг А Серияга қайтганидан кейинги илк голи бўлди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Наполи» очколари сонини 12тага етказиб, 4-ўринга кўтарилиб олди.

А Серия, 6-тур
Наполи – Брешиа 2:1
Голлар:
Мертенс (13), Манолас (45) – Балотелли (67).
Наполи: Оспина, Ди Лоренцо, Максимович (Хюсай, 76), Манолас (Луперто, 65), Гулям, Аллан, Зелиньски, Фабиан Руис, Кальехон, Льоренте (Элмаз, 73), Мертенс.
Брешиа: Йоронен, Сабелли, Чансельор, Мартелла (Матею, 68), Чистана, Шпалек (Матри, 85), Дессена (Ромуло, 72), Бизоли, Тонали, Балотелли, Доннарумма.
Огоҳлантиришлар: Манолас (19), Сабелли (33), Хюсай (78).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз