Узбек O'zbek
Лига 1. Неймарнинг голи «ПСЖ»га ғалаба келтирди
Шанба, 28 Сентябр
1321

Франция чемпионатида 8-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди. 

«ПСЖ» сафарда «Бордо» билан ўйнади ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона голни 70-дақиқада Неймар урди.

Бу натижадан сўнг, «ПСЖ» 18 очко билан 1-ўринга чиқиб олди. «Бордо» эса 12 очко билан 5-ўринда бормоқда. 

Лига 1, 8-тур
Бордо – ПСЖ 0:1 (0:0, 0:1)
28 сентябрь, «Матмют Атлантик» стадиони
Гол: 0:1 – 70 Неймар. 
Бордо – Костиль, Пабло (Бенито, 77), Косьельни, Мешер, Кватенг, Тчуамени, Отавио, Адли (де Превиль, 56), Калу, Бриан (Аит-Беннассер, 68), Хван Йи Чжо.
ПСЖ – Навас, Тиаго Силва, Курзава, Диалло, Маркиньос, Ди Мария, Гуйе, Сарабия (Мбаппе, 60), Верратти, Менье, Неймар.
Огоҳлантиришлар: Маркиньос (30), Ди Мария (72).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз