Узбек O'zbek
«Барселона» Артурдан норози
Шанба, 28 Сентябр
5822

«Барселона» яримҳимоячиси Артурнинг хатти-ҳаракатлари клуб раҳбариятини норози қилди.

Marca хабарига кўра, футболчининг ватандоши Неймар билан бирга вақт ўтказгани «кўк-анорранглилар» раҳбариятига ёқмаган. «Барселона» айни пайтда «ПСЖ» ҳужумчиси билан жиддий молиявий масала бўйича судлашмоқда.

Шундай бўлса-да, клуб Артурни жазоламайди. Бу мавсумда футболчи барча мусобақаларда 4та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган ва 1та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Неймар 2016 йили «Барселона» билан шартномани узайтиргани учун берилиши лозим бўлган мукофот пули бўйича судлашмоқда. «Барселона» эса футболчининг «ПСЖ» клубига ўтиб кетгани боис, бу пулни тўлашни истамаяпти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз