Узбек O'zbek
«Ундан кўп нарсани кутяпман» - Зидан Азарнинг ёнини олди
Жума, 27 Сентябр
4203

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан яримҳимоячи Эден Азарнинг ёнини олди.

Футболчи ёзда 100 миллион евро эвазига «Челси»дан сотиб олинган эди. Аммо 3та ўйинда майдонга тушиб, бирорта сермаҳсул ҳаракатни амалга оширмади. Шундай бўлса-да, франциялик мутахассис уни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

«Биз Азарнинг савиясини биламиз. Ишончим комил, у жамоамизга фойда келтиради.

Ундан кўп нарсани кутяпман, буни билади. Биз уни қўллаб-қувватлаймиз, у жамоамиз билан бирга. Мавсум давомида у ҳаммамиз кўришни истаётган футболчига айланади», - деди Зидан.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз