Узбек O'zbek
Раньери Франция чемпионатига қайтиши мумкин
Жума, 27 Сентябр
1285

«Рома»нинг собиқ бош мураббийи Клаудио Раньери фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

Calciomercato'нинг ёзишича, италиялик мутахассис «Сент-Этьен» клуби бош мураббийлиги учун асосий номзод бўлиб турибди. Француз жамоаси ҳозирда чемпионатда 19-ўринни эгаллаб турибди.

Раньерининг сўнгги иш жойи «Рома» бўлганди. У фаолияти давомида «Наполи», «Фиорентина», «Валенсия», «Атлетико», «Челси», «Интер», «Монако» ва «Лестер» клубларида ишлаган. Унга Франция чемпионати ҳам бегона эмас. Клаудио «Рома»ни бошқаришидан аввал «Нант»да ишлаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз