Узбек O'zbek
«ПСЖ» футболчилари Паредесдан норози бўлишмоқда
Жума, 27 Сентябр
4019

«ПСЖ» яримҳимоячиси Леандро Паредеснинг клубдаги келажаги катта шубҳа остида, деб хабар беради Le Parisen.

Манбанинг хабарига кўра, «ПСЖ» футболчилари чемпионатнинг 7-турида «Реймс»га мағлуб бўлгандан кейин (0:2) 25 ёшли яримҳимоячидан норози бўлишган. Хусусан, Марко Верратти футболчи майдон марказида шериклари билан Тил топиша олмаётганидан норози. 

Паредес «ПСЖ»га шу йилнинг январь ойида «Зенит»дан ўтганди. Унинг трансфери парижликларга 40 млн еврога тушган. Яримҳимоячининг Франция чемпиони билан шартномаси 2023 йил ёзигача тузилган. Футболчи бу мавсумда 5та ўйинда иштирок этди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз