Узбек O'zbek
Павел Мамаев «Ростов» билан шартнома имзолашга яқин
Жума, 27 Сентябр
2907

Яримҳимоячи Павел Мамаев фаолиятини «Ростов»да давом эттириши кутиляпти, деб хабар тарқатди «Чемпионат.com».

Манбага кўра, ўтган ҳафта жазо колониясидан озодликка чиқарилган футболчи ростовликлар клуби билан «2+1» схемасида шартнома имзолашга яқин турибди.

«Музокаралар якуний босқичга кирган», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Мамаев 2018 йил октябрида Москвада иккита муштлашувда иштирок этиб, 1 йилу 5 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жорий йил сентябрида эса шартли равишда озодликка чиқарилган эди

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз