Узбек O'zbek
«Ницца» ҳужумчиси жамоадошининг 70 минг евролик соатини ўғирлаганини тан олди
Жума, 27 Сентябр
4770

«Ницца» ҳужумчиси Ламин Диаби жамоадоши Каспер Дольбергнинг қимматбаҳо соатини ўғирлаганини тан олди, деб хабар беради AFP.

16 сентябрь куни жамоанинг кийиниш хонасидан Дольбергнинг 70 минг евролик соати ўғирланган. Каспер буни полицияга хабар қилди, тергов олиб борилганда Диаби асосий гумондор бўлди.

18 ёшли ҳужумчи адвокатлар билан суҳбатда ўғрилик қилганини тан олди ва Дольбергдан узр сўради. Диаби зарарни қоплаш мажбуриятини олди. «Ницца» эсп футболчисига нисбатан интизомий иш қўзғади. Шартнома бекор қилингунига қадар унга қарши санкциялар қўлланиши кутилмоқда.

Ницца шаҳридан 30 км узоқликда туғилган Диаби 13 ёшидан бери клубда ўйнамоқда. У ушбу мавсумда ҳали майдонга тушмаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз