Узбек O'zbek
КОНМEБОЛ Мессининг дисквалификация муддатини қисқартирмади
Жума, 27 Сентябр
2635

Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМEБОЛ) апелляция суди «Барселона» ва Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионел Мессининг дисквалификациясини қўллаб-қувватлади, деб ёзади Mundo Deportivo.

Аргентина футбол федерацияси судга мурожаат қилиб, Мессининг дисквалификациясини 3 ойдан 2 ойга қисқартиришни сўради, аммо рад жавобини олди. Мессининг миллий жамоада ўйнашига тақиқ 2019 йилнинг 3 августидан амалда.   Шундай қилиб ҳужумчи миллий жамоага 2022 йилги Жаҳон Чемпионати саралашининг дастлабки ўйинида ёрдам бера олмайди. 

Эслатиб ўтамиз, Месси Бразилияда ўтган Америка Кубоги яримфиналида майдон эгаларига учралган мағлубиятдан сўнг (0:2) ҳакамлар мезбон жамоа фойдасига VAR'дан фойдаланмаганини айтганди. Кейинчалик ҳужумчи норозилик белгиси сифатида жамоасига бронза медаллари топшириш маросимида иштирок этмаганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз